» » Пахтакордаги сайёр қабулда кўтарилган муаммолар ҳал этилади

Пахтакордаги сайёр қабулда кўтарилган муаммолар ҳал этилади

06 август 2018 г 2 977 Комментарии: 0

Пахтакор тумани, "Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда ҳудудда яшовчи фуқаролар иштирок этди. Тадбир давомида 3-сектор раҳбарига бир қатор муаммоларни ҳал этиш юзасидан мурожаатлар қилинди.

Чунончи, ҳудуддаги йўлларга шағал ва асфальт ётқизиш, ичимлик суви тармоғини янгилаш, симёғочлар, электр тармоқлари ва трансформаторларни алмаштириш, мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш юзасидан таклифлар билдирилди. Шунингдек, бир қанча фуқароларни иш билан таъминлаш, хусусан, ҳудуд аёллари учун тикув цехлари фаолиятини йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектларига ер ва кредитлар ажратиш, жамоат тартибини сақлашга доир тадбирларни кучайтириш, фуқаролик паспортларини расмийлаштириш каби масалалар ҳам кўтарилди.

Бундан ташқари фуқаролар йиғинидаги бозорни қўшимча раста ва савдо шохобчалари ҳисобига кенгайтириш, қабристон йўлини таъмирлаш ва йўл бўйига ёриткичлар ўрнатиш, симёғочларни алмаштириш бўйича фикрлар билдирилди. Ушбу масалалар юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, аниқ муддатларда ҳал этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси секторига кирувчи Арнасой, Зафаробод, Пахтакор ҳамда Жиззах шаҳрининг муайян ҳудудларида бу каби сайёр қабул ва учрашувлар мунтазам тарзда ўтказиб борилмоқда. Президентимизнинг давлат идораларининг халқ хизматида бўлишга доир топшириғи асосида амалга оширилаётган ушбу эзгу ишлар одамлар мушкулини осон этишга хизмат қилаётир.

Абулқосим Аҳмедов,

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!