Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда зиёрат туризми ривожланмоқдами?
09 декабрь 2020 г 1 503 Комментарии: 0
Жиззах вилояти туризмнинг барча соҳаларини ўзида мужассамлаштирган мафтункор ҳудудлардан бири ҳисобланади. Жумладан, вилоятдаги Фориш тумани ҳам бир қанча туристик обьектларни ўзида жамлаган бўлиб, унда туризмнинг агротуризм, этнотуризм, сув туризми ва зиёрат туризми ривожланган маскандир.
Шу муносабат билан, бугун 7 декабрь Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Эгамбердиев Фориш тумани, Қоратош қишлоғида жойлашган "Хўжа Боғбон Ота" зиёратгоҳига ташриф буюриб, бу ерда Фориш тумани ҳокимлиги ташаббуси билан зиёратгоҳнинг янгиланган кўриниши ва зиёратчиларга яратилган шароитлар билан танишди. "Хўжа Боғбон Ота" зиёратгоҳи сўлим табиат бағрида жойлашган бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчилар нафақат зиёрат қилиб, муқаддас динимиз амалларини адо этиши, балки ажойиб табиат манзарасидан баҳраманд бўлиб, маънавий хордиқ олишлари мумкин.
Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш
ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!