Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бадиий гимнастика маликаси бўлишни олдига мақсад қилиб қуйган Жиззахнинг ёш спортчиси Муслима
15 декабрь 2020 г 1 993 Комментарии: 0
Бугун мамлакатимизда бадиий гимнастика анъаналари мустаҳкам асосга эга бўлиб, спортнинг ушбу тури бўйича ўзбек мактаби жаҳонга танилиб улгурди.
Айни пайтда Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари ва бошқа турли халқаро мусобақаларда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кўплаб ривожланган давлатларни ортда қолдирмоқда.
Бугун иқтидор ва салоҳият бобида, ғайрат-шижоатда ҳеч кимдан кам бўлмаган Жиззахлик ёш бадиий гимнастикачи Ахмадова Муслима маҳаллий ҳамда халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юксак ғалабаларга эришмоқда.
Ёш бўлишига қарамай Ахмадова Муслиманинг эришаётган ютуқлари салмоғи юксалаётганлиги таҳсинга сазовордир.
Жумладан, 2005-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича Навоий шаҳрида бўлиб ўтган республика очиқ турнирида биринчиликни қўлга киритган Муслима республика ва вилоят миқёсида ўтказилган турли-хил мусобақаларнинг қарийб барчасида совриндорлар сафидан жой эгаллаб келмоқда.
Шунингдек, у Россия федерациясида бадиий гимнастика билан шуғулланиб, ташкил этилган мусобақаларда доимий равишда совриндорлар сафида бўлган.
- Ўтган йиллар мобайнида қизим Муслима нафақат юртимизда балким Россия давлатида ўтказилган халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этиб, фахрли ўринлар соҳибаси бўлди,-дейди Муслиманинг онаси Шаҳло Раҳматова. - Бундан гоҳида қалбимда ифтихор туйғуси жўш урса, гоҳида фарзандимга бераётган эътиборим натижасида унинг мувофақиятларидан фахрланаман.
Дарҳақиқат, спортга шиддат билан, олдига юксак мақсадлар қўйган Муслими сингари жажжи чемпион қизалоқлар борлиги вилоятимиз бадиий гимнастикасининг нуфузини янада орттиради албатта.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!