Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага дари-дармон берилди
08 август 2018 г 2 806 Комментарии: 0
Ўзбекистон халқ демократик партияси туман кенгашидан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган 6 нафар депутатлар ўз сайлов округларида истиқомат қилаётган ногиронлар, кам таъминланган оилалар аҳволини ўрганиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда уларгаҳар томонлама кўмак бериб, мушкулини осон қилишга интилмоқда.
Умида Сайфуллаева «Боғдон» маҳалласи Шароф Рашидов кўчасида яшайди. 2016 йил март ойидан буён касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган 1-гуруҳногирони.
Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгашидан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат Раъно Дауланова «Боғдон» маҳалласида уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганаркан, 1-гуруҳ ногирони Умида Сайфуллаева хонадонида бўлди. У билан суҳбат жараёнида олаётган нафақа пули дастурхонидан ортмай, дори-дармонга пул топишгақийналаётганини маълум қилди. Бу борада Раъно Дауланова туман «Қизил Ярим ой» жамияти билан боғланиб, Умида Сайфуллаевага невропотология касаллигига қарши дори билан таъминланишига эришди. Бу каби эзгу ишлар кўнгли кемтик юртдошларимизнинг ҳаётга бўлган қизиқишини ошириб, келажакка бўлган ишончини орттирмоқда.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!