» » Жиззахда 20 нафар уюшмаган ёшлар иш билан таъминланди

Жиззахда 20 нафар уюшмаган ёшлар иш билан таъминланди

10 август 2018 г 3 094 Комментарии: 0

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда "Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан келиб чиқадиган O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши "Ёшларқаноти” олдидаги устувор вазифаларга қаратилган очиқмулоқот ўтказди.

Мулоқотда Дастур доирасида партия "Ёшлар қаноти” томонидан ёш тадбиркорларнинг фаолияти доимий мониторинг қилиб борилаётгани, кредит олиш, тадбиркорларнинг маҳсулотига бозор топишда яқиндан кўмак берилаётгани таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Камолов ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини молиялаштириш учун инвестиция маблағларининг жалб этилиши ҳолати юзасидан кенгроқ маълумотлар берди.

Шундан сўнг, ёш тадбиркорлар томонидан кредит олиш, гаров таъминоти, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жой ажратилиши масалалари бўйича кўтарилган муаммолар эшитилди.

Тадбир давомида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманидаги ишсиз ёшлардан 10 нафари "Жиззах Кентекс” ишлаб чиқариш корхонасига, яна 10 нафари эса "Roison Home White Goods” маиший жиҳозлар ишлаб чиқариш корхонасига ишга жойлаштирилди.

O‘zLiDeP вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!