Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Секторлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг замонавий ёндашуви амалда
22 январь 2021 г 1 924 Комментарии: 0
Хабарингиз бор, 19 январь куни Жиззах шаҳар хокими лавозимига Холмуродов Комил Адҳамович номзоди Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди ва ўз иш фаолиятини бошлади. Шундан сўнг,Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари фаолиятини янада самарали ташкиллаштириш мақсадида семинар тренинг ўтказишга келишиб олинган эди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасидаги давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича муҳим ташаббуслари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигитомонидан "Сектор раҳбарларини малакасини ошириш портали" яратилиб, тўлиқ ишга туширилди.
Бугун, 21 январь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Жиззах шаҳар сектор раҳбарлари, котиблари ҳамда ҳоким ўринбосарлари иштирокида “Сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш йўналишлари ҳамда sektor.argos.uz платформаси имкониятлари” мавзусидасеминар-тренинг ўтказилди.
Ўтказилган семинарда Агентлик филиали масъуллари томонидан янги яратилган платформанинг имкониятларива ундан самарали фойдаланиш қоидалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Хусусан:
- ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиб келинаётган “Сиёсий-маърифий соат” дарслари бўйича видеоматериаллар;
- сектор раҳбарлари фаолиятини ҳар ойда баҳолаш (рейтинг тизими) бўйича ойлик натижалар;
- малака ошириш юзасидан видеокурслар;
- Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда унга нисбатан ижро ҳокимияти раҳбарларининг муносабатлари;
- электрон кутубхона адабиётлари ҳамда норматив-ҳуқуқий хужжатлар билан танишиб, атрофлича ўрганиб бориш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.
Шунингдек, 2020 йил якуни бўйича натижалар муҳокама қилиниб, Агентлик филиали кўмагида секторлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”да белгилаб олинган чора-тадбирларни ўз муддатида ижросини таъминлаш масалалари келишиб олинди.
Шу билан бирга, бугунги кунда маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар бўйича юритилаётган “Темир дафтар”, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан юритилаётган “Аёллар дафтари”, меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан юритилаётган “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб қувватлашда энг муҳим омил ҳисобланишиалоҳида қайд этиб ўтилди.
“Янги яратилган портал (яъни, sektor.argos.uz)фойдаланиш учун қулай бўлиб, кенг имкониятларгаэга. Соҳага оид барча норматив-ҳуқуқий хужжатлар ва зарурий адабиётлар, видеоқўлланмалар мавжуд. Бунда ҳар бир фойдаланувчи нафақат ўз билим ва малакасини ошириши, шу билан биргаликда секторлар фаолиятига алоқадор бўлган долзарб мавзулар юзасидан ишлаб чиқилган жорий тест синовларини мустақил топшириш орқалиўзлаштириш даражаларини аниқлаб боришимумкин”- дея таъкидлайди, Агентликнинг Жиззах филиали раҳбари Э.Халбутаев.
Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда энг долзарб масала сифатида кўрилаётган аҳолининг эхтиёжманд қатламини, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан режалаштирилган ишларнинг сифатли ва тизимли равишда амалга оширилиши ҳар бир масъул раҳбар ҳодимнинг билими ва малакасига бевосита боғлиқ.
Тадбир сўнггида келгусида бу каби семинарларни ҳар бир ҳудудда соҳага алоқадор бўлган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ҳам ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилоят филиали
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!