Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи билан матбуот анжумани ўтказилди
03 февраль 2021 г 1 150 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда ўринбосарлари бошчилигида ОАВ ва журналист ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаати, 2021 йилда тизимда амалга ошириладиган галдаги истиқболли режалар” доирасида бўлиб, аввало бошқарма бошлиғи Н.Мухторова Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатида маҳалла тизимидаги таклифлари тўғрисида тўхталаб ўтди.
Жумладан “Биринчи навбатда камбағал аҳолининг асосий эҳтиёжларини кафолатли таъминлашимиз зарур... 2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади. "Темир дафтар"га киритилган ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича янги механизм ишга туширилади. Камбағалликдан чиқиб кетишнинг энг муҳим омил — инсоннинг интилиши. Ўз кучига таянган ҳолда аниқ мақсади бўлиши зарур”, деган фикрларига асосланиб, бугун вилоятимизда рўйхати шакллантирилган “Темир дафтар”даги 3896 та хонадонлар билан ишлашда вилоят ҳокимлиги, қатор ташкилотлар билан “Маҳаллабай” тизимида ишлаб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳаётини яхшилаш орқали бу рўйхатдан чиқаришни кўзлаганмиз, дея анжуманни очиб бердилар.
Анжуман давомида галдаги тизимда амалга оширилиши кутилаётган режаларга тўхталиб ўтилди ва журналистлар томонидан соҳага оид саволларга бошқарма бошлиғи, ўринбосарлари томонидан жавоблар берилди.
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!