» » ЖДПИ халқаро Webometrics ретингигида юқори натижа қайт этди

ЖДПИ халқаро Webometrics ретингигида юқори натижа қайт этди

10 февраль 2021 г 847 Комментарии: 0

Ranking Web ёки Webometrics Ranking 2004 йилдан буён дунё бўйлаб 31 мингдан зиёд университет ва институтларни қамраб олган халқаро рейтинг ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот рейтинг маълумотлари йилда икки маротаба – январ ва июл ойида эълон қилинади.

Халқаро Webometrics Ranking ташкилотнинг 2021 йилдаги илк эълон қилган маълумотига кўра, Жиззах давлат педагогика институти юртимиздаги 128та университет ва институт орасида иккинчи, дунё рейтингида 31 мингдан зиёд олий ўқув юрти орасида 5491-ўринни эгаллади.

Рейтинг 4 та мезон асосида баҳоланган. Бу кўриниш – олий таълим муассасаларининг сайтига ташқи сайтларнинг боғлиқлиги, мукаммаллик – сайтларга жойлаштирилган ишлар мукаммаллиги, очиқлик – сайтларга жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, муаллифлар мақолаларининг ишончлилиги ва мавжудлик – асосий домен саҳифалари ва субдоменлар сони, улардаги ҳужжатларнинг мавжудлиги билан баҳоланади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!