Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда бўлиб ўтган "Ёшлар сайёр қабули"да бир қатор мурожаатлар ўз ечимини топди
11 февраль 2021 г 962 Комментарии: 0
Ёшлар муаммоларини тинглаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, барча даражадаги раҳбарлар ёшлар соҳасини ўз кун тартибидаги бош вазифа сифатида белгилаган ҳолда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва қишлоқларда ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этишиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашмоқдалар.
Бугун Янгиобод тумани 2-сектор ҳудуди ёшлари билан бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам мана шу каби мақсад ва вазифаларга қаратилди. Жиззах вилоят прокурори, вилоят ДХХ бошқармаси бошлиғи, вилоят Президент Халқ қабулхонаси мудири ҳамда Янгиобод туман ҳокими иштирокида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда 69 нафар ёшлар ўз муаммо ва таклифлари билан иштирок этишди.
Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган ишга жойлашиш, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш ва яна бошқа масалалар юзасидан 21 та мурожаат қайд этилиб, шундан 8 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса тегишли муддатга ижрога йўналтирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, бугунги сайёр қабулда бир қатор ёшларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.
Хусусан, 9 нафар ёшлар "Янгиобод агро пилла" МЧЖга ишга жойлаштирилди, 26 нафар ёшларга ПҚ-4700 сонли қарор асосида ер майдонлар ажратилди, 7 нафар ёшларга кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширилди, 1 нафар тўлов контракт маблағи учун ёрдам сўраган ёш талабага 6 млн 382 минг 476 сўмлик ваучер тақдим этилди ҳамда яна 4 нафар ёшларга кредит асосида мини инкубаторлар берилди.Шунингдек, ўз интилиши ва салоҳияти билан юқори натижаларга эришган 8 нафар нафар фаол ёшлар муносиб рағбатлантирилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!