» » Жиззахда 11 та физика фанига ихтисослашган мактаб ташкил этилади

Жиззахда 11 та физика фанига ихтисослашган мактаб ташкил этилади

12 февраль 2021 г 913 Комментарии: 0

Бош вазир ўринбосари Мусаев ва халқ таълими вазири Шерматов вилоят ҳокимлари билан бирга жорий йилда ҳар бир туманда биттадан физика фанига ихтисослашган мактаблар ташкил этишга масъул этиб белгиланди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида алоҳида топшириқ берди.

Жумладан:
Тошкент вилоятида – 20 та;
Фарғона вилоятида – 17 та;
Қорақалпоғистон Р. – 15 та;
Андижон вилоятида – 14 та;
Самарқанд вилоятида – 14 та;
Қашқадарё вилоятида – 13 та;
Сурхондарёда – 13 та;
Бухоро вилоятида – 11 та;
Жиззах вилоятида – 11 та;
Хоразм вилоятида – 11 та;
Наманган вилоятида – 10 та;
Тошкент шаҳрида – 9 та;
Сирдарё вилоятида – 9 та;
Навоий вилоятида – 8 та мактабда физика фанини чуқур ўргатиш йўлга қўйилади.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!