» » Партия фаоли Шароф Рашидов туманидаги “Темир дафтар”га киритилган 54 та хонадонга иссиқхона қуриб берди

Партия фаоли Шароф Рашидов туманидаги “Темир дафтар”га киритилган 54 та хонадонга иссиқхона қуриб берди

13 февраль 2021 г 1 160 Комментарии: 0

Ш.Рашидов туманидаги депутат, фермер, партиянинг “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг ғолиби Шарофат Нориева яна бир ҳайрли ишга қўл урди.

Тажрибали фермер тумандаги “Темир дафтар”да турувчи 54 та хонадонга иссиқхона қуриб, ундан даромад олиш усулларини ўргатди. Натижада 54 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, тумандаги хотин-қизлар талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, партиянинг “Томорқа-даромад манбаи” лойиҳаси доирасида гул ва дарахт кўчатларини ўтказиш, кўкатлар етиштириш бўйича ҳам амалий семинар ўтказилди. Семинар натижаси ўлароқ, фермер опага ҳавас қилиб, тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган “Олмачи” маҳалласидаги ишсиз аёлларга партия “Аёллар қаноти” томонидан кредитлар олишда кўмаклашилди.

Кредит олган ишсиз хотин-қизлар нафақат иссиқхона ташкил этиш, балки маҳалладаги талабдан келиб чиқиб, нон ва қандолат маҳсулотлари цехини ҳам очишди. 5 нафар хотин-қизлар энди қандолатчи сифатида ўз маҳалладошларига сарҳил маҳсулотларни етказиб беришга ҳисса қўшадиган бўлишди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!