Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда бепул тайёрлов курслари ташкил қилинди
18 февраль 2021 г 2 509 Комментарии: 0
Жиззах давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари томонидан бириктирилган 7 та мактабда 9 та фандан олий ўқув юртларига тайёрлов курслари бепул ташкил қилинди. Энди ўқувчи олис Зомин, Бахмал, Мирзачўл, Зарбдор туманларидан вилоят марказларига келиб ортиқча маблағ сарфлаб тайёрлов курсларига қатнашиши шарт эмас.
Лойиҳа доирасида 324 нафар ўқувчи ўз мактабларида ҳафта давомида ташкил этиладиган тайёрлов курсларида чуқурлаштирилган билимларни олишмоқда. Мақсад ягона худудларда кадрларга бўлган эҳтиёжни ички имкониятдан келиб чиқган ҳолда шакллантириш. Келажакга тикилган сармоя ўз самарасини бермай қолмайди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!