» » Зоминда яна 35 нафар ёшларга 1 гектардан ер берилди

Зоминда яна 35 нафар ёшларга 1 гектардан ер берилди

19 февраль 2021 г 840 Комментарии: 0

Зоминда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда.

Хусусан, бугун тумандаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Пахтакор МФЙда истиқомат қилувчи 35 нафар ёшларга “Иқбол” СИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжаликларининг сувли ер майдонларидан 1 гектардан ер ажратиб берилди.

Ер ажратиш бошланишидан олдин, туман ҳокимлиги, сектор, туман фермер хўжаликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлиги, шу баробарида, ажратилган ер майдонидан самарали фойдаланиш кераклиги бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ёшларга ер бериш ишлари давом этмоқда.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!