» » Жиззахда учта компания 277 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқаради

Жиззахда учта компания 277 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқаради

23 февраль 2021 г 3 064 Комментарии: 0

2021−2022 йилларда «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Биринчи босқичда ADM Jizzakh томонидан енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қиймати 700 млрд сўм, ишлаб чиқариш қуввати — 100 мингта автомобилни ташкил этади.

Иккинчи босқичда Jizzax avtomobil zavodi томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари ишлаб чиқарилади. Лойиҳавий қуввати йилига 20 мингта автомобилни, сармоя ҳажми — 1,44 трлн сўмни ташкил этади.

Учинчи босқичда эса Auto Motors Asia томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 27 мингта автомобилни ташкил этиб, 174,7 млрд сўм миқдорида сармоя киритилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!