» » Жиззахда  Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси қизғин муҳокама этилмоқда

Жиззахда  Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси қизғин муҳокама этилмоқда

03 март 2021 г 962 Комментарии: 0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат фуқаролик хизмати талабларини тўғри қўллаш мақсадида уларга ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан кўмак берадиган ҳамда давлат фуқаролик хизмати талабларининг тўғри татбиқ этилишини назорат қиладиган ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигиҳисобланади.

Агентлик томонидан малакали, масъулиятли, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор кадрларни жамлаш ва улар салоҳиятидан унумли фойдаланиш, давлат бошқаруви тизимида давлат фуқаролик хизматини ҳар томонлама ривожлантириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолият самарадорлигини ошириш орқали кенг кўламли ва таркибий ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда жойларда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, мутахассислар, маҳаллий эксперт ва олимлар иштирокида кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институти раҳбарияти билан ҳамкорликда ҳудуддаги маҳаллий эксперт ва олимлар,институт профессор-ўқитувчилари ҳамда илмий изланишдаги иқтидорли ёш талабалар иштирокида ушбу стратегияни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот шаклида семинар ташкил этилди.

Тадбир бошида институт ректори Ш.Шарипов сўзга чиқиб, стратегия лойиҳаси ва унинг бугунги кундаги аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, Агентликнинг Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибаев давлат фуқаролик хизматининг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўналишлари, Агентлик томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мазкур стратегиянинг зарурати ва мазмун-моҳияти хусусида иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтди.

Семинарда стратегия лойиҳаси қизғин муҳокама қилиниб, иштирокчилар томонидан кўплаб таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда давлат фуқаролик хизмати самарали тизимини шакллантиришга қаратилган қонунчилик базасини янада такомиллаштириш зарурлиги, давлат бошқарувига инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этишнинганиқ механизмларини белгилаш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари маҳаллий эксперт ва олимлар,ҳамда илмий изланишдаги иқтидорли ёш талабалар Стратегия лойиҳаси юзасиданўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Хусусан, Стратегиянинг Давлат фуқаролик хизматида гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни жалб этиш, Давлат фуқаролик хизматчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, Давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини ошириш, ижтимоий ва ҳуқуқий таъминлаш оид чоралар қайд этилган қисмлари қизғин баҳс мунозараларга сабаб бўлди.

Ўз ўрнида, стратегия лойиҳасини янада такомиллаштиришда мазкур таклифлар ҳам инобатга олиниши Агентлик филиали масъуллари томонидан алоҳида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишданорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларим муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)орқали аҳоли ва кенг жамоатчилик, шунингдек халқаро экспертлар фикрини ўрганиш ҳам режалаштирилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!