» » Жиззахдаги президент мактабига қанча ўқувчи қабул қилиниши маълум бўлди

Жиззахдаги президент мактабига қанча ўқувчи қабул қилиниши маълум бўлди

17 март 2021 г 6 183 Комментарии: 0

Президент мактабларига 2021-2022-ўқув йили учун жами 1 632 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати жорий йилги қабул квотаси сони, имтиҳон олинадиган тиллар, хорижий олимпиада ғолибларига имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган низом тегишли бандларига асосан, президент мактабларига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан баҳолар табели асосида тегишли СТEАМ фанларини:

  • математика;
  • биология (табиатшунослик);
  • информатика ва ахборот технологиялари;
  • физика;
  • алгебра;
  • геометрия;
  • кимёдан аъло баҳога тугатган болалар танлов асосида қабул қилинади.

Маълумки, 2020-2021 ўқув йили учун Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган президент мактабларига ўқувчилар қабули қолдирилган эди. Шу сабабли, 2021-2022 ўқув йилида Тошкент шаҳри, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги президент мактабларига 5- (24 нафар), 6-синфларга (24 нафар) ўқувчилар қабул қилинади.

Шунингдек, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари илк марта ўқувчи қабул қилаётгани учун 5-синфдан 10-синфгача 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари 3 тилда ўтказилади. Президент мактабларига кириш имтиҳонларида инглиз тилини ҳам танлаш имкони мавжуд. Талабгорлар хоҳишига кўра ўзбек, инглиз ёки қорақалпоқ тилида бўлиб ўтади.

Шунингдек, қабул жараёнида халқаро олимпиадалар ва танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар учун имтиёзлар кўзда тутилмаган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!