» » Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди

Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди

31 март 2021 г 1 122 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ва “H.Y.” МЧЖ мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, жамият ҳисоб-рақамига 2020-2021 йиллардаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 192 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!