Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда халқ таълими жахолатга қарши маърифат билан “қуроллантирилмоқда”
17 август 2018 г 2 823 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлигида "Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида вилоят Халқтаълим вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда вилоятдаги Халқ таълимига қарашли барча ўқув муассасалари рахбарлари иштирок этишди.
Тадбирни вилоятҳокими ўринбосари Э.Исматов кириш сўзи билан очиб берар экан, "Шундай мураккаб бир шароитда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, "Жаҳолатга қарши – маърифат”қуроли сифатида хизмат қилувчи, аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажотқалъаси, ҳимояқўрғони вазифасини ўтайди” деб ўз сўзига якун ясади.
Бу каби учрашувлар албатта юртимизда тинчлик ва осойишталикни янада таъминлаш, халқимиз, айниқса, ёшларнинг онгу тафаккурини диний экстремистик тажовузлардан, турли ётғоялардан ҳимояқилиш, жаҳолатгақарши маърифат билан курашишга хизмат қилади. Бу борада барчамиз бирдек ҳаракат қилишимиз зарур.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!