» » Форишда адлия ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда

Форишда адлия ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда

18 август 2018 г 2 912 Комментарии: 0

Фориш туман адлия бўлими ташаббуси билан туман марказий шифохонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги эълон қилинган қарор ва фармонлари, қабул қилинган янги қонунларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, тиббиёт ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқий маънавиятини ошириш мақсадида, маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, тиббиёт ходимлари олдида турган вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Бунда Президентимизнинг янги қабул қилган қарор ва фармонлари, шунингдек, янги қабулқилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти кенг шарҳланиб, иштирокчилар эътиборига етказилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, тиббиёт ходимлари маънавиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, улар ўртасидаги турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир.

Тадбир якунида тиббиёт ходимлари томонидан берилган саволлар ва таклифларга жавоблар берилди. Қайд этилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!