» » Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилишга оид чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида

Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилишга оид чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида

08 апрель 2021 г 703 Комментарии: 0

Жиззах вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилишга оид чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
  2. Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LEX.UZ) жойлаштирилган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари рўйхати шакллантирилганлиги (кейинги ўринларда эскирган қарорлар рўйхати) маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати, туман (шаҳар) ҳокимликлари мазкур шакллантирилган эскирган қарорлар рўйхатини бекор қилиш масаласи юзасидан 3 кун муддатда Жиззах вилоят адлия бошқармасига таклиф киритсин.
  4. Жиззах вилоят адлия бошқармаси:

10 кун муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ҳисобига олинган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LEX.UZ) жойлаштирилмаган қарорларни хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижасида аниқланган ўз аҳамиятини йўқотган қарорларни эскирган қарорлар рўйхатига киритсин;

эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш юзасидан Жиззах вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказсин;

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини бекор қилиш масаласини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши кун тартибига киритиш чораларини кўрсин.

  1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари норматив тусдаги қарор лойиҳаларини белгиланган тартибда адлия органларидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини, шунингдек қабул қилинган норматив тусдаги қарорларни ҳокимлик расмий веб-сайтида ҳамда расмий эълон қилиш манбалари (газета)да эълон қилиш ҳамда ўз вақтида давлат ҳисобига олиш учун вилоят адлия бошқармасига юборилишини таъминласин.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси юқорида белгиланган тартибга амал қилмаётган масъул шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш учун Жиззах вилоят ҳокимлигига таклиф киритиб борсин.

  1. Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати (А. Бинокулов) мазкур қарор расмий элон қилинишини ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Мустанов зиммасига юклатилсин.

 Вилоят ҳокими              Э. Салиев

155-karor.pdf [76,23 Kb] (cкачиваний: 16)  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!