» » Шароф Рашидов туманида ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшларга микроавтобус берилди

Шароф Рашидов туманида ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшларга микроавтобус берилди

17 апрель 2021 г 729 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани 1-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашув давомида туман ҳокими М.Холбўтаев томонидан барча ёшларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 7 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ногиронлик аравачаси, туманнинг маданий-маърифий соҳасига ўз ғоялари билан ҳисса қўшиш ташаббусини билдирган ёшларнинг 2 нафарига ноутбук берилди. Шартнома-тўлови асосида таълим олаётган ёшларга шартнома маблағлари тўлаб берилиши, тиббий ҳимояга муҳтож ёшларнинг даволаниши ҳамда бошқа муаммоларини ҳал этиш учун бир марталик моддий ёрдам берилиши белгилаб олинди.

Туманда ёшларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини янада юксалтириш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига микроавтобус берилди.

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани ёшларига микроавтобус фойдаланиш учун топширилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таниқли кино актёрлари билан маданий-маърифий суҳбатлар ҳамда иқтидорли ёшларнинг рақслари намойиш этилиши ёшларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!