» » Жиззах шаҳрида ҳомийлик ёрдами асосида янги замонавий мактаб фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳрида ҳомийлик ёрдами асосида янги замонавий мактаб фойдаланишга топширилди

18 апрель 2021 г 2 305 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида таълим муассасалари инфратузилмасини яхшилаш, моддий базасини шакллантириш, педагог ходимларнинг малакасини ошириш борасида ва ўқувчи ёшларнинг таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни умумтаълим мактабларига татбиқ қилишда ўтган йиллар  давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ўқувчиларнинг таълим олишлари учун шароитларни янада яхшилаш мақсадида Жиззах вилоятида 2020 йилда  24 та таълим муассасасида 54 млр.сўмдан ортиқ маблағ янги қурилиш, капитал ва мукаммал таъмирлаш учун сарфланди. 2 та мактаб янгидан қуриб ишга туширилди. 22 та мактабда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

2021 йилда инвестиция ва давлат дастурлари доирасида 13 та та таълим муассасасида 127 млрд.сўмдан ортиқ маблағ янги қурилиш, капитал ва мукаммал таъмирлаш учун сарфланади.

Куни кеча Жиззах шаҳрида замонавий талабларга мос бўлган 18-умумтаълим мактаби янги мактаб биноси фойдаланиш учун топширилди. Мактабда 925 нафардан ортиқ ўқувчилар янги замонавий  ва қулай синф хоналарида  таълим оладилар.

Тадбирда сўзга чиққан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва бошқалар давлатимиз томонидан халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида эътироф этди. Бундай эътибор халқимиз ва тадбиркорларимизга куч-ғайрат бағишлаб, ёшлар тақдирига дахлдорликни чуқур ҳис этаётгани натижасида улар ҳам тизим ривожига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлашди.

Дарҳақиқат, 925 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган ушбу янги мактаб биносининг барпо этилишида мактабнинг собиқ битирувчиси, тадбиркор, "Дўстлик" ордени соҳиби Гарик Бадалян ташаббус кўрсатди.
15 миллиард маблағ эвазига ўқувчиларнинг пухта билим олиши, интеллектуал салоҳиятини ошириш, баркамол қилиб тарбиялаш учун барча шарт-шароитлар яратилди.

5 қаватли 640 ўқувчи ўрнига эга мактабда 35 та ўқув ва лаборатория хоналари мавжуд. 1 та спорт зал, 3 та очиқ спорт майдони, 120 ўринли кутубхона ҳамда 180 ўринли фаоллар зали ўқувчи ёшлар ихтиёрига топширилди.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни касб-ҳунарларга йўналтириш, чуқур билим олишига йўналтирилган ўнлаб таълим, спорт, санъат, ҳунармандчилик йўналишларидаги тўгараклар фаолияти учун шароит яратилди.
Совға тариқасида мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаси топширилди.

Тадбир давомида вилоят ҳокими ва мутасаддилар иштирокида Жиззах шаҳри ҳудудида амалга оширилаётган ишлар хусусида ОАВ вакиллари ва жамоатчиликга маълумотлар бериб ўтилди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!