» » "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари" АЖ"Ўзибўларчилик қачонгача давом этади" сарловҳаси остида чиқган мақолага муносабат билдирди

"Жиззах ҳудудий электр тармоқлари" АЖ"Ўзибўларчилик қачонгача давом этади" сарловҳаси остида чиқган мақолага муносабат билдирди

23 апрель 2021 г 521 Комментарии: 0

Жорий йилнинг март ойида "Жиззах ҳақиқати" газетасида қуйидаги мазмундаги мақола чоп этилган.

"Ўзибўларчилик қачонгача давом этади"

Ушбу мурожаат бўйича қуйидагича муносабат билдирамиз.

Электр энергияси узилишларининг сабаблари нимада?
Асосан бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан:
- тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);
- қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;
- кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;
- электр ускуна ва жиҳозларнинг носозлиги ёки трансформаторга мўлжалдан ортиқ хонадонларнинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар.

Дарҳақиқат, ноқулай об-ҳаво (ёмғир, шамоллар) оқибатида Шароф Рашидов туманининг баъзи ҳудудларида вужудга келган авариявий ҳолатларни баратараф этиш учун, таъмирлаш-тиклаш ишларини хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чақирув бригадаси томонидан бажариш мақсадида истеъмолчилар тармоқдан вақтинча ажратилган ҳамда ишлар якунига етгач ҳудуддаги тармоққа қайта кучланиш берилган.
Шу билан бирга, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши орқали тизимда катта аварияларнинг олдини олиш учун бундай узилишлар амалга оширилиши мумкин.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

"Жиззах ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!