» » Жиззахлик бокс бўйича жаҳон чемпиони Жаҳонгир Зокиров муносиб кутиб олинди

Жиззахлик бокс бўйича жаҳон чемпиони Жаҳонгир Зокиров муносиб кутиб олинди

26 апрель 2021 г 1 075 Комментарии: 0

Бугун Жиззах давлат педагогика институти ҳовлисида ташкил этилган тантанали маросимда Польшада ўтказилган мусобақаларда бокс бўйича жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган Жаҳонгир Зокиров  тантановор тарзда кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Польшада ташкил этилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги финал жангида рингга кўтарилган оғир вазнли ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров арманистонлик Хованес Папазянга қарши жангда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Жангда Жаҳонгир рақибини учинчи раунд ўтиб бораётган бир паллада нокаутга учратиб ғалабани қўлга киритганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!