Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободнинг Қўшқанд қишлоғида сайёр қабул ўтказилди
04 май 2021 г 758 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, полковник Бекмурод Абдуллаев ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар Янгиобод туманида сайёр учрашув ўтказди.
“Ҳавотоғ” қишлоқ фуқаролар йиғини ва Қўшқанд қишлоғи аҳолиси, хусусан ёшлар иштирок этган тадбирда фуқароларни қийнаётган масалалар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Янгиобод туман Давлат хизматлари маркази ходимлари мазкур тадбирда мурожаатчиларга мобиль автобусда сайёр тартибда хизмат кўрсатдилар. Шу куни 12 нафар фуқаронинг Давлат хизматларига оид мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 7 нафарига тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Фуқаролар асосан ер, кадастр, СТИР каби масалаларда мурожаат қилдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!