Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 2021 йилнинг 3 ойида Давлат хизматлари марказлари томонидан 101 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди (видео)
05 май 2021 г 765 Комментарии: 0
Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси шунингдек, бошқарманинг туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари томонидан жорий 1-чорагида қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўбаси етакчи маслаҳатчиси Ҳакимжон Фозилов маълумот берди.
Хусусан, Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга 101.021 та хизматлар кўрсатилди ва 2020 йилнинг 1-чораги билан таққослаганда 15.963 та хизматга ёки 18,8 %га ошди:
Кўрсатилган давлат хизматларининг 83.338 таси (82,5%) давлат хизматлари марказларида, 3.294 таси (3,3%) филиалларда, 2.277 таси (2,3%) сайёр тартибда, 6.056 таси (6%) ягона интерактив давлат портали орқали амалга оширилган.
Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 1.610 та юридик шахс ва 2.744 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари, жами 4.354 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан, 156 таси (4,7%) сайёр тартибда амалга оширилган. Шунингдек, 1.733 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди.
Бошқарма томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида 1 та ўрганиш, 1 та мониторинг ўтказилиб, жами 582 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 19 та тақдимномалар ва 26 та огоҳномалар киритилган, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан 35 та қарорлар қабул қилинди.
Кўрилган таъсир чоралар натижасида ваколатли органнинг 34 нафар мансабдор шахслари ва хизматчилари интизомий жавобгарликка, 35 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, жами 26 млн. 463 минг сўм жарима қўлланилди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини идоралар кесмида таҳлил қиладиган бўлсак, коммунал хизмат кўрсатувчи идораларда 361 та (62,0%), Ҳудудгаз Жиззах газ таъминоти филиалида 99 та (17,0%), “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 32 та (5,5%),солиқ органларида 24 та (4,1%),ҳокимликларда 21 та (3,6%), ер ресурслари ва давлат кадастр идораларида 14 та (2,4%), қурилиш ва архитектура идораларида 14 та (2,4%), соғлиқни сақлаш муассасаларида 2та (2,1%), Санитария осойишталик марказларида5 та (0,9%) дан тўғри келмоқда.
2021 йилнинг 1-чорагида ФҲДЁ органлари томонидан жами 8.139 та туғилиш, 2.375 та ниқоҳ, 1.438 та ўлим, 338 та никоҳдан ажралиш, 385 та оталикни белгилаш, 59 та фарзандликка олиш, 16 та далолатнома ёзувларини тиклаш, 5 та ФИО ўзгартириш ҳамда 197 та далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш ҳаракатлари қайд этилган.
2021 йилнинг 1-чорагида бошқармага жами 165 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 61 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва вилоят Халқ қабулхонаси орқали, 2 таси Бош вазир қабулхонаси орқали, 9 таси Адлия вазирлигининг (1008) ва Давлат хизматлари агентлигининг (1148) “Ишонч телефони” орқали, 93 таси бевосита бошқармага келиб тушган мурожаатлардан иборат.
Мурожаатларнинг 57 таси (34,5%) қаноатлантирилди, 56 таси (33,9%) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди 6 таси (3,6%) тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилган.
Юқорида таъкидланганидек, бошқарма ва унинг қуйи тузилмалари томонидан 2021 йилнинг 1чорагида кўплаб ишлар амалга оширилган.
Бироқ, шундай бўлсада, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятида айрим хато
ва камчиликлар кузатилмоқда.
Бу рақамлар албатта туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилаётганлигини кўрсатсада, бироқ фаолиятлари давомида айрим ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомига риоя этмаслик, берилган кўрсатмаларга амал қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги директорининг 2018 йил 23 февралдаги 10-ум сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан “Сирли мижоз” тадбири ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, ўтган давр мобайнида бошқарма томонидан туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида 7 маротаба “Сирли мижоз” ва 6 маротаба “Рейд” тадбирлар ўтказилди.
Натижасига кўра, жумладан 1 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан”,
1 нафар ходимга нисбатан жарима интизомий жазолари қўлланилди.
Шунингдек, бошқарма томонидан Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларини олдини олиш юзасидан индивидуал тарзда 48 та профилактик суҳбатлар ҳамда 23 та ходимлар билан савол-жавоблар ўтказилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!