» » АҚШ делегацияси Жиззах вилояти ҳокимияти билан инвестиция лойиҳасини ижтимоий жиҳатини муҳокама қилдилар

АҚШ делегацияси Жиззах вилояти ҳокимияти билан инвестиция лойиҳасини ижтимоий жиҳатини муҳокама қилдилар

23 август 2018 г 3 305 Комментарии: 0

Жорий йилнинг август ойида АҚШ делегацияси «SILVERLEAFE INTERNATIONAL» компанияси президенти Дэн Паттерсон бошчилигида Жиззах вилоятига келди.

Делегацияси таркибада АҚШдан келган бир гуруҳ олимлар, Жейсон Крутс (Миссисипи Давлат университети профессори, Миссисипи сув ресурслари илмий-тадқиқот институти директори), Бобби Р. Голден (доцент, Миссисипи штати университети доценти, давлат мутахассиси гурунч ва тупроқ унумдорлиги бўйича), Доналд Адамс (Энтомолог, «Adams Crop» раҳбари) ва Жеффрей Гор (доцент, Миссисипи Штате Университетида, Энтомолог) Тошкентдаги «BMB Trade Group» компаниясининг ва Жиззах шаҳридаги «SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP»қўшма корхонасининг офисларига, шунингдек, Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик ва Пахтакор туманларига ташриф буюрган эди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги мажлислар залида «BMB Trade Group» ва «SILVERLEAFE INTERNATIONAL» компаниялари раҳбарлари, Жиззах вилояти ҳокимият ва идора вакилларибилан учрашув ўтказди.

Жиззах вилоятида агрокластер йўналиши бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди. Томонлар иқтисодий, техник масалалар ва инвестиция лойиҳасини ижтимоий жиҳатини муҳокама қилдилар. «BMB Trade Group» компаниянинг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов сўзга чиқиб, агрокластер лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида тшунча берди. Ўз навбатида «SILVERLEAFE INTERNATIONAL» компанияси президенти Дэн Паттерсон Америка компанияси томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди. «John Deere» компаниясининг қишлоқхўжалиги техникаларини биринчи партиясини сотиб олиш бўйича келишувга эришилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!