» » Жиззах вилоятининг 351 умумтаълим мактабида неччи сменада дарслар олиб борилиши маълум бўлди

Жиззах вилоятининг 351 умумтаълим мактабида неччи сменада дарслар олиб борилиши маълум бўлди

07 май 2021 г 622 Комментарии: 0

2020-2021 ўқув йилида Жиззах вилоятида жойлашган 198 та мактабда дарслар бир сменада, 351 та мактабда икки сменада ва 1 мактабда қўшимча навбат асосида олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси маълум қилди.

Ҳозирда вилоятда фаолият юритаётган 550 та мактабда 11 минг 643 та синф бўлиб, бир сменали шаклда ўқиётган синфлар 5 минг 342 та, ўқувчилар сони 119 минг 110 нафарни ташкил қилади. Шунингдек, икки сменали шаклда 6 минг 283 та синф ва унда 139 390 минг ўқувчи таълим олмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда мактаб ўқувчилари сони 259 009 нафарни ташкил этади. Шундан 124 минг 292 нафар ўғил ва 125 минг 717 нафар қиз болалардир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!