Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда Олий Мажлис сенати аъзолари, сайловчилар ва депутатлар ўртасида очиқ мулоқат ўтказилди
07 май 2021 г 1 145 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари Нусрат Пардаев, Рисқул Сиддиқовлар Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари ва сайловчилар билан очиқ мулоқат ўтказди.
Мазкур учрашувда Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг доимий комиссияси раислари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими, туман прокурори, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда оммавий аҳборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Олий Мажлис Сенатининг ун туртинчи ялпи мажлисида мақулланган Конунлар ва кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш, юқори палатанинг тегишли карорларида белгиланган топшириклар ижросини ўрганиш ҳамда ушбу масалаларда халк депутатлари туман Кенгашига амалий ёрдам қайд этилди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятини янада жонлантириш зарурлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5072-сонли Фармонининг мазмун моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.
Очиқ мулоқат давомида маҳаллий бюджетларнинг очиқ тарзда жамоатчилик фикри инобатга олиниб шаклланадиган "Фуқаролар ташаббуси" жамғармасига маблағ жамланиши ва унининг халқ манфаати йўлида сарфланиши назоратга олиниши таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорнинг мазмун моҳияти ҳақида ҳам атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!