» » Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори

Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори

24 август 2018 г 4 235 Комментарии: 0

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида "Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарга вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, йирик корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда ҳисобчилари, якка тартибдаги тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилдилар.

 - Солиқ тизимидаги янгиликлар, ўзгаришларни бугун халқимиз жуда катта қизиқиш билан кузатмоқда. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга ўзларининг муносабатларини билдиришмоқда, - дейди вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммади Турсунмуродов. - Негаки, солиқ тизимида ўзгаришларни амалга оширмай туриб эртанги кунимизни тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабли ҳам юртимизда ўтган бир йил давомида солиқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим қонун ҳужжатлар қабул қилинди.

 Фото:Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Президентимиз томонидан 2018 йил 29 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 26 июнда «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари шулар жумласидандир.

Айтиш керакки, қабул қилинган ушбу ҳужжатлар соҳадаги мавжуд муаммоларга барҳам бериш, амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтариши билан аҳамиятлидир.  

Эндиликда, давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан "Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариши устувор вазифа ҳисобланди.

Бу эса мамлакатимиз раҳбари томонидан билдирилган "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идораси халқимизга хизмат қилиши керак” деган ҳаётий шиорнинг солиқ тизимидаги амалий исботидир.

Асосий мақсад эса солиқ тўловчилар зиммаларидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажаришлари, нима учун солиқ тўлаётганликларини тўлиқ хис қилишлари, бу жараёнларда давлат солиқ хизмати органларидан рози бўлишларига эришишдан иборат.

Шунингдек, солиқ тўловчилар даромадини яширмай,  солиқларни ўз вақтида тўлашлари учун маъмурий тартиб-таомилларни камайтириш, соддалаштириш, иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетларнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш, бу орқали солиққа тортиладиган базани кенгайтириш асосий масалалардан бири этиб белгиланди.

Бундан ташқари, текширувдан олдинги таҳлил ва масофавий назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш учун маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чораларини янада кучайтириш алоҳида эътибор қаратилади.

Бу ўз навбатида солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик ва олдини олишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан:

- меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкламаси, барча жисмоний шахслар даромадларига 12 фоизлик ягона солиқ ставкаси жорий этилиши орқали, пасайтирилади, шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобларига йўналтирилади, шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий бадаллари бекор қилинади;

- бизнес учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади;

- юридик шахслар айланмалари (нақд пул тушуми) дан ундириладиган давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар бекор қилинади, юридик шахслар фойдасига солиқ ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун эса 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтирилади;

-  қўшимча қийматга солиқ ставкасининг 20 фоизлик ҳозирги миқдори сақлаб қолинади, бунда солиқ ҳисоби тўлақонли тизими жорий этилади, солиққа тортиш базаси аниқлаштирилади, имтиёзлар сони камайтирилади ва 2019 йил якунлари бўйича ушбу солиқ ставкаси пасайтирилади, ва бошқалар.

Қабул қилинган концепция жамоатчилик томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида қайта ишланган ҳамда бизнес ва ижтимоий кафолатлар таъминловчиси ҳисобланган давлатнинг манфаатлари ҳисобга олинган.

Семинар давомида мазкур янгиликлар юзасидан солиқ тўловчиларга тушунчалар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси қошида ташкил этилган "Жамоатчилик кенгаши” аъзоларига бошқарманинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 Жиззах вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!