Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ДХХ коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди (+видео)
17 май 2021 г 1 506 Комментарии: 0
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у ушбу пулларни Янгиқўрғон тумани хокими ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс ҳам Наманган шаҳрида 10 минг долларни олган вақтида ушланди.
Туман хокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоси сифатидаги ваколатларидан фойдаланишни режалаштирган ушбу юқори лавозимли шахс бошқа МЧЖга қарашли ер майдонидан 10 гектарини ажратиб беришни мақсад қилган.
ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Жиззах шаҳар хокимининг ўринбосари қурилиш ишлари билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ушбу МЧЖга жорий мавсумда Жиззах шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилувчи тендер савдолари орқали объект олиб беришни ваъда қилган.
ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу пул эвазига масъулияти чекланган жамиятда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилган.
ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори 15 млн. сўм олган вақтида ушланди.
У маҳаллий фуқарога тегишли бўлган 33 сотих ер майдонининг аслида солиқдан қарздорлиги бўлмасада, 30 млн сўм қарзи борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!