» » Арнасойлик ёшлар спортнинг “Фудокан карате-До” тури бўйича Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли ўринларни эгаллади

Арнасойлик ёшлар спортнинг “Фудокан карате-До” тури бўйича Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли ўринларни эгаллади

18 май 2021 г 642 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент шаҳридаги ЖАР спорт саройида спортнинг “Фудокан каратэ-до” тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобоқада Арнасой туман БЎСМ спортчилари муносиб қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Жумладан 6-7 ëшлар ўртасида 30 кг вазн тоифасида Маманиëзов Зухриддин якка кумитэ бахсида кумуш медал, 16-17 ëшлар ўртасида 50 кг вазн тоифасида Амирова Шахзода якка кумитэ бахсида кумуш медал, 16-17 ëшлар ўртасида 70 кг вазн тоифасида Райхонов Диëр якка кумитэ бахсида кумуш медал, 18-21 ëшлар ўртасида 60 кг вазн тоифасида Қўчкорова Динора якка кумитэ бахсида бронза медал, 22 ëшлар ўртасида 70 кг вазн тоифасида Соттиев Элëр якка кумитэ бахсида кумуш медал соҳибларига айналди.

Ғолиблар федерация томонидан диплом, медаллар билан такдирландилар.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!