» » Фориш туманидаги электр энергияси бўйича муаммо юзасидан расмий муносабат билдирилди

Фориш туманидаги электр энергияси бўйича муаммо юзасидан расмий муносабат билдирилди

19 май 2021 г 1 389 Комментарии: 0

Жорий йилнинг май ойида ижтимоий тармоқда «Менинг мурожаатим шундан иборатки, Фориш тумани Учма МФЙ Илонли қишлоғида электр энергияси сифати яхши эмас. Сабаби, катта кучланишдан ток келган рубилникда жуда катта носозликлар мавжуд бўлиб, трансформатор электр токини яхши етказиб бера олмаяпти. Оқибатда уй рўзғор электр жиҳозлари яроқсиз ҳолга келиб қоляпти. Туман электр тармоқлари корхонасига бир неча бор мурожаат қилдик, лекин ҳеч қандай натижа бўлмади. Ушбу муаммо юзасидан амалий ёрдам беришларини сўрайман» шаклидаги танқидий материал тарқалди.
Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ва Фориш ТЭТК масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Фуқаронинг мурожаатини қаноатлантириш мақсадида «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Марказий омборхонасидан ажратгич (разъединитель рлнд-10/400 3-х полюсный) ажратилди.
Ажратгични ўрнатиб бериш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этамиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!