Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол туманлари Кенгашининг навбатдаги сессиясида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси ижроси муҳокама қилинди
21 май 2021 г 852 Комментарии: 0
Арнасой, Бахмал, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари ҳокимликларида Халқ депутатлари Арнасой, Бахмал, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6079-сон Фармонида белгиланган вазифалар лойиҳалар ижро ҳолати ҳамда туманларнинг рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаш кўрсаткичларни кўтариш Ўзкомназоратнинг Жиззах вилояти ҳудудий инспекцияси, Ахборот технологиялари вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ва Арнасой, Бахмал, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари халқ депутатлари кенгаши аъзолари ҳамда масъул идораларининг ходимлари ўртасида муҳокама қилинди.
Сессияларда Фармон ижроси юзасидан ҳамда туманларни рейтинг баҳолаш кўрсаткичларини оширишга эришиш бўйича Арнасой, Бахмал, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлар ҳокимлиги ва масъул идораларининг асосий вазифалари белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!