» » Жиззах вилоятида ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларнинг оила фарзандлари учун соғломлаштириш оромгоҳи тадбирлар ташкил этилди 

Жиззах вилоятида ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларнинг оила фарзандлари учун соғломлаштириш оромгоҳи тадбирлар ташкил этилди 

24 май 2021 г 659 Комментарии: 0

Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот марказининг вилоят филиали ташаббуси билан Жиззах вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоятда ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларнинг 14-16 ёшдаги 30 нафар фарзандлари учун миллий қадриятларимизга зид ғоя ҳамда мафкуралар таъсирига тушиб қолиш холатларини олдини олиш ҳамда уларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш, замонавий ёшларнинг тўлақонли тенгдоши қилиб тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 23-30 май кунлари Зомин туманидаги энг замонавий кўркам бўлган “ZOMIN  SUNRISE” оромгоҳида «МЕН - ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИМАН!» шиори остида 8 кунлик соғломлаштириш тадбири ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, бу Жиззах вилоятида миллий анъана ва қадриятларимизни асраб авайлаш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, илм-маърифатли интелектуал баркамол авлод этиб тарбиялаш ҳамда юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатларига барҳам бериш борасида “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини тарғиб қилиш юзасидан тегишли мутасадди ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширишдан иборатдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!