Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Янгиободда мустақиллик байрами ўтказилди
25 август 2018 г 3 512 Комментарии: 0
Янгиобод туманидадаги маданият ва истироҳат боғида юртимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан "Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрам ўтказилди.
Тадбирни туман ҳокими И.Матиев кириш сўзи билан очиб берар экан, туман аҳли ва меҳмонларни энг улуғва энг азиз байрам билан муборакбод этди.
Ўз нутқида туман ҳокими қисқа даврда мамлакатимизда хусусан, вилоятимизда ҳамда туманда амалга оширилган катта бунёдкорлик ишлари ва аҳолифаровонлигини ошириш борасидаги амалий ишларга тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, тумандаги истеъдодли ёшлар ҳамда санъаткорлар бири-биридан қизиқарли чиқишлар намойиш этишди. Маҳаллий санъаткорлар билан биргаликда пойтахтдан келган эстрада хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглини янада хушнуд этди.
Дилмурод Ражабов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!