» » Жиззахда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан “Солиқ-ҳамкор” ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси акцияси ўтказилди

Жиззахда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан “Солиқ-ҳамкор” ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси акцияси ўтказилди

01 июнь 2021 г 696 Комментарии: 0

Кўплаб юртдошларимиз мазкур акция иштирокчисига айланди. Тўлиқ тафсилотлар билан мухбиримиз сўз юритади.

Маълумки, “Солиқ ҳамкор”: жамоатчилик назоратининг янги тизими жорий этилди. Бу тизим Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширлаётган яширин иқтисодиётга қарши курашдаги яна бир муҳим қадам бўлади.
Истеъмолчилар кундалик ҳаётда маҳсулот сотиб олаётганда ёки хизматлардан фойдаланишда кўпинча асоссиз нархлар оширилишига, чек берилмаслик ҳолатига дуч келади. Ҳатто шундай ҳолатлар содир бўладики, “уддабурон” тадбиркорлар терминал орқали савдо қилишдан бош тортади.
Кўпчилигимиз бу каби ҳуқуқбузарликларга дуч келамиз. Тан олиш керак, истеъмолчилар бундай ҳолатларга ҳар доим ҳам етарлича эътибор қаратмайди. Чунки масалага ёлғиз ижобий ечим топиш мушкул ва баъзан шунчаки имконсиз ҳам.
“Soliq hamkor” («Налоговый партнер») деб номланган мазкур ахборот тизими яширин иқтисодиётга қарши курашда фуқароларни Давлат солиқ хизмати органлари билан ҳамкорликка чорлайди.
“Soliq hamkor” тизими орқали ҳамкор солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа шахснинг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан Давлат солиқ хизмати органини хабардор этади. Асосий талаб: ҳамкор тақдим этган маълумот аниқ, тўлиқ ва ишончли бўлиши керак. Жиззах вилоятида мазкур дастур 2020 йил сентябрь ойидан фаолият бошлаган бўлса, жорий йилнинг 1 май холатигагача фуқаролардан 690 та мурожаат келиб тушди. Солиқ органлари томонидан 690 та холатда қисқа муддатли ва назорат тадбирлари ўтказилди. Афсуски, буларнинг барчасида савдо қоидалари қупол равишда бузилганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Шундан назорат касса машиналарига фойдаланмаслик, харид қилинган маҳсулотга чек бермаслик ҳолатлари аниқланди. Ўтказилган акцияда иштирокчилари учун қизиқарли викторина ўйинлари ва концерт дастурлари ҳам тадбирдан жой олган бўлса, уларга тизим борасида ҳам батафсил маълумот берилди.
“Soliq hamkor” ахборот тизими бир неча йўналишда солиқ органлари билан масофадан туриб ҳамкорлик қилиш имкониятини тақдим этади.
Кимдир давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, айримлар товарларни яширин ишлаб чиқариш, контрабанда ва контрафакт товарларни ташиш, сотишни “касб” қилган. Кўпинча чекларни тақдим этмаслик ёки тўлов терминаллари орқали савдо қилишни рад этиш билан боғлиқ савдо қоидаларига риоя этмаслик ҳоллари рўй беради.
“Soliq.hamkor” шу каби солиқ ҳуқуқбузарларига барҳам беришга йўналтирилган.
ДСҚ “Ўзбекистон Республикасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ҳамкор томонидан юборилган мурожаатни рўйхатга олади ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ваколати доирасида солиқ назорати тадбирларини ўтказади.
Таъкидлаш лозимки, сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун “Soliq hamkor” тизими орқали келиб тушган аризалар асос бўлади.

Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!