Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
04 июнь 2021 г 709 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари учун 2021 йил давлат грантлари 1-танловини эълон қилиниб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат комиссияси таркибида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини ижтимоий ва умум аҳамиятини аниқлаш бўйича тузилган ишчи гуруҳи таркиби ва уларнинг вазифалари ҳамда ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси иш режасининг бажарилиши тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан ахборотлар берилди, иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, комиссия ва жамоат фондининг келгуси иш фаолиятини янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари
универиситети талабаси Бахром Муродов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!