» » Фориш ўлкашунослик мезейи ноёб хазиналар билан бойитилди (фото)

Фориш ўлкашунослик мезейи ноёб хазиналар билан бойитилди (фото)

27 август 2018 г 2 968 Комментарии: 0

Туризм соҳасини яна ривожлантиришда музейларнинг ҳам ўз ўрни бор десак, муболаға бўлмайди албатта. Шу маънода ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳамда Фориш туман Кенгашлари ҳамкорлигида Фориш ўлкашунослик мезейида "Туризмни ривожлантиришда музейларнинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбир давомида музей ташкилотчиси ва раҳбари Норинисо Ирисова музей тарихидан сўз очди.

Норинисо Ирисова, музей раҳбари:

-Ёш авлод маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш, уларни она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий масканлар муҳим ўрин тутади. Айни шу мақсадда туманимиз имконияти ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўлкашунослик музейини ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат Фондининг 25 миллион сўмлик грантини ютиб олишга муваффақ бўлдим. 2015 йилда туманҳокимининг қарорига мувофиқ "Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги эски бинода Фориш ўлкашунослик музейини ташкил қилдик. Хонадонма-хонадон юриб, аҳоли қўлидаги турли даврларга оид буюмлар, тарихий ашёларни йиғдик. Бугунги кунда музейимизда тош даврига, XIX-XX асрларга оид, шунингдек, мустақиллик манзаралари тасвирланган 600 дан ортиқ экспонат мавжуд. Улар орасида ота-боболаримиз деҳқончилик ишларида фойдаланган меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари бор. Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоятимизда туризм ва экотуризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш, шунингдек мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аммо, бу ишларни талаб даражасида деб бўлмайди. Ушбу маскан ҳақиқатан ҳам туманимиз ҳаётини, ота-боболаримиз шонли ўтмишини ўзида акс эттириб турибди. Бой тарихни ўрганиш, тарғиб этиш, шунингдек, бугунги замонавий туман ҳаётини келажакка муҳрлашда ушбу ўлкашунослик музейи алоҳида ўрин тутади. Аммо музейнинг айни пайтдаги ҳолати қониқарли даражада эмас. Бинони жорий таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш каби масалаларда бизга ёрдам керак. Айниқса, музеймиз фаолиятини янада ривожлантириш ва чин маънода "Музей мақомини” олиш учун экспонатлар сони ҳам етарли эмас. ЎзМТДП билан ҳамкорликда иш олиб борсак мақсадга мувофиқ бўларди. Шу орқали мавжуд муаммоларни бартараф қилган бўлар эдик.

...Норинисо опанинг гапларини эшитиб, ўйга толдик! Туманда мана шундай мезей бўлса-ю, аммо аҳвол талаб даражасида бўлмаса! Кимдир бутун бошли тарихни сақлаб қоламан деётган бўлса-ю, бошқалар бунга панжа ортидан қараб келаётган бўлса...!? Буни қандай изоҳлаш мумкин!...

Мингжигит Холбеков, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган"Кўмак” тарғибот гуруҳи раҳбари:

- Еттита бўлимдан иборат музей фаолияти билан танишар эканмиз бу ердаги ҳар бир экспонат ўзининг қиймати, ноёблиги ва такрорланмаслиги билан бебаҳо маънавий бойлик эканлигига амин бўлдик. Музейда жамланган турли даврларга оид уй-рўзғор буюмлари, иш қуроллари, халқ амалий санъати намуналари туманнинг узоқ ва яқин тарихидан ҳикоя қилади. Ушбу музей фаолияти партия дастурий мақсад-вазифаларимизга мос ва ҳамоҳанг. Шу боис музей раҳбарининг мурожаати ижобий ҳал этилишига киришдик.

Партия ходимлари ҳамда "Ёшлар қаноти” қошида тузилган "Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари билан биргаликда "Халқ хазинаси” акцияси доирасида аҳоли қўлида сақланаётган, маълум сабабларга кўра музейларга топширилмай қолган тарихий ва маданий мерос намуналарини қидириб топишни мақсад қилдик...

...Биз қидирган ва бизга зарур бўлган ва қайсидир маънода хазина дейиш мумкин бўлган тарихий буюмлар туманнинг чекка ҳудудида жойлашган Хайдар отақишлоғига яшовчи фуқаролар хонадонида сақланиб келаётганлигидан хабар топдик ва зудлик билан йўлга тушдик...

Узоқ йўл юриб, кўзланган манзилга етиб келдик. Бу манзил Улуғмурод ота Махатов хонадони эди. Салом-аликдан сўнг отахонга ўз мақсадимизни баён қилдик.Қувонарлиси, хонадон соҳиби мақсадимиз ва "Халқхазинаси” акциясини тўлақонлиқўллаб-қувватлагани бўлди... Ва шу аснода Улуғмурод ота бизга хонадонида сақлаб келган 9 та тарихий аҳамиятга эга буюмларни музейга топшириш истагини билдирди.

...Хонадон соҳибидан олинган 18-19 асрларга оид сопол кўза, мис қумғон, обдаста, чилим, омоч тиши каби хўжалик ва уй-рўзғор буюмларини Фориш ўлкашунослик мезейига топширдик.

Барча экспонатлар рўйхатга олиниб, расмийлаштирилди. Музей раҳбари Норинисо Ирисова миннатдорлик билдириш асносида музейдаги мавжуд экспонатлар ҳақида "сўзловчи” маълумотлар тахтасини яратиш бўйича ҳам ёрдам сўраб мурожаатқилди. Ушбу масала бўйича "Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилмоқда.

Орифхўжа Мелиев - ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши ИҚ девони раҳбари в.в.б:

- Музейларга бориш – тарихга саёҳат демакдир. Ушбу масканларга, айниқса, ёшлар ташрифини уюштириш уларнинг тарихий билим ва тасаввурларини бойитишда муҳим аҳамиятга эга. Аммо, минг афсуски вилоятимизнинг кўпгина туманларида ўсиб келаётган ёшларга ўзи туғилиб ўсган ҳудуд тарихдан "сўзловчи” музейлар мавжуд эмас. Ваҳоланки, аҳоли қўлида музейларга топширилиши керак бўлган кўплаб ноёб буюмлар бор. Партиямиз томонидан амалга оширилаётган "Халқхазинаси” акцияси орқали мазкур муаммоларга ижобий ечим топилмоқда. Мана бугун биринчи қадамни ташладик десам муболаға бўлмайди.

Шодия Ихтиёрова,

ЎзМТДП Фориш туман кенгаши ижрочи котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!