Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида ёлғон хабар бериш жиноий жавобгарликка сабаб бўлди
09 июнь 2021 г 801 Комментарии: 0
2021 йил 21 май куни Дўстлик тумани ИИБга Навоий вилоятида яшовчи фуқаро ўз бошқарувидаги Камаз машинаси ойнаси номаълум шахс томонидан синдирилиб, салонда бўлган 9700 доллар ва 295 минг сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Тергов ҳаракатлари давомида фуқаро томонидан берилган хабар аслида ёлғон эканлиги, Тошкент шаҳрига етказиб бериши учун олган 9700 доллар пулни йўлда тушириб қолдиргани ва эгаси талаб қилишидан қўрқиб, ушбу уйдирма хабарни ўйлаб топгани маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан ёлғон хабар ва кўрсатмалар бериб келгани учун ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми а,г-бандлари ва 238-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, мазмунан кўриб чиқиш учун ЖИБ туман судига юборилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!