» » Зомин туманида янги 170 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Зомин туманида янги 170 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

18 июнь 2021 г 1 296 Комментарии: 0

Зомин туманидаги «Тараққиёт» маҳалласида «Нулуфар» мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

1988 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган муассаса биноси фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Шунинг учун ҳукумат манзилли дастурига мувофиқ, маҳаллада бўш турган майдонда янги бино қуриб битказилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида туман раҳбарлари, фахрийлар, маҳалла аҳли, ота-оналар, мактабгача таълим ташкилоти бўлими мутасаддилари, боғчалар мудиралари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришга берилаётган катта эътибор ёш авлоднинг келажакда баркамол инсонлар бўлиб етишиши учун қилинаётган ғамхўрлик экани таъкидланди.

– Янги бино қишлоғимизнинг 170 нафар кичкинтойини бағрига олди, – дейди «Тараққиёт» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Комил Раимов. – Ҳудудимизда етти ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш 90 фоиздан ошди. Давлатимиз томонидан болаларимизнинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб етишишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликдан беҳад миннатдормиз.

Тадбир иштирокчилари муассасада яратилган шароитлар билан танишди. «Файз Барака» масъулияти чекланган жамияти қурилиш корхонаси томонидан қарийб 4 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ эвазига қурилган янги бинода муассасанинг 6 та гуруҳи учун алоҳида хоналар, тадбирлар зали, ўйинлар хонаси, тўгараклар учун хоналар, мўъжаз ҳовлисида эса чўмилиш ҳовузчаси, ёзги шийпончалар мавжуд.

Бу ерда болаларнинг инглиз, рус тили, ментал арифметика, бадиий гимнастика билан ҳам махсус шуғулланишлари учун шароитлар яратилган. Гуруҳлар, тўгараклар энг тажрибали ва билимли мутахассислар билан таъминланган.

Тадбир иштирокчилари учун муассаса тарбияланувчилари ижросида кичик концерт дастури намойиш этилди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!