Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳри мебелсозлик ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мослаштирилади - Президент
25 июнь 2021 г 934 Комментарии: 0
Жорий ҳафтада мебель саноатини ривожлантириш бўйича имзоланган қарорга мувофиқ, республикадаги 15та туман ва шаҳар мебелсозликка мослаштирилди. Жумладан, Жиззах шаҳрида кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зонаси ташкил этилади.
Инвестицияларнинг натижадорлиги бўйича таҳлилларга кўра, ажратилган ҳар бир млрд сўм инвестиция эвазига Жиззах вилоятида атиги 3-4 та янги иш ўрни яратилган. Бу республикада энг паст кўрсаткичлар қаторида қайд этилган.
Шунингдек, бир ойда Жиззах шаҳрида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кичик саноат зонасини ташкил қилинади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!