» » Жиззахда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш йил якунига қадар 75 фоизга етказилади

Жиззахда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш йил якунига қадар 75 фоизга етказилади

28 июнь 2021 г 994 Комментарии: 0

Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 июлдан болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.

Шароф Рашидов тумани болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган туманлар рўйхатига киритилган бўлиб, бу ерда 675 ўринли 17та МТТ яратилади. Шундан, янги ташкил этиладиган оилавий нодавлат МТТ 15та (375 ўринли) ва давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат МТТ 2тани (300 ўринли) ташкил этади.

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига 3-6 ёшли болалар сони 1117363 нафарни ташкил этиб, улардан 81062 нафари  1010 та (208 та давлат, 64 та ДХШ, 726 та оилавий, 12 та хусусий) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниши натижасида қамров даражаси 69,1 фоизни ташкил этмоқда.

2017 йил билан айни пайтдаги холатни солиштирганда, мактабгача таълим ташкилотлари сони 1010 та (36 та давлат, 64 та давлат хусусий шериклик асосидаги, 789 та оилавий , 11 та хусусий МТТлар)га ошганлигини ва 3-7 ёшли болалар қамрови  57 838 нафарга, яъни 50,9 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!