» » Пресс-тур: "Дўстлик барака чеварлари”да иш ҳажми ошмоқда

Пресс-тур: "Дўстлик барака чеварлари”да иш ҳажми ошмоқда

29 июнь 2021 г 1 015 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг иш режасига асосан Дўстлик тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан, “Боғзор” маҳалласида жойлашган “Дўстлик барака чеварлари” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда журналистлар, Мирзачўл ҳамда Пахтакор туманлари ҳокимликларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этишди.

“Дўстлик барака чеварлари” МЧЖ тикувчиликка ихтисослаштирилган бўлиб, 2019 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Дастлаб 90 га яқин боғзорлик хотин-қизлар билан иш бошлаган мажмуа бугунга келиб ўз йўлини топиб олди.

Яқинда корхонага “темир дафтар”, “аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар ишга олиниб, кунига 3500 та трикотаж маҳсулотлар тайёрланмоқда. Уларнинг барчаси экспортга мўлжалланган.

 - Тикувчилик мажмуамиз “Жиззах Тоштепатекстил” корхонасининг филиали ҳисобланади. Айни пайтда тикув цехимизда 160 нафар хотин-қизлар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг хотиржам ишлашлари учун зарур барча шароитларни яратиб беряпмиз. Энг муҳими улар тиккан тирикотаж маҳсулотлар Россия, Туркия каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Тикувчиларнинг тажрибалари ошган сайин ойлик маошларини ҳам кўтариб боришга ҳаракат қилмоқда. Бугун улар бир миллиондан икки миллион сўмгача ойлик меҳнат ҳақи олишмоқда,-дейди мажмуа директори Лочинбек Абдурауфов.

Тикувчилик корхонаси статистика кўрсаткичларига аҳамият қаратадиган бўлсак, 2020 йилда 1.5 миллион АҚШ доллари миқдорида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган. Жорий йил эса бу миқдорни ошириш мўлжалланиб, 2.0 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўз навбатида корхонада ишни икки сменада ташкил этиш ҳисобига, ишчилар сонини 200 кишига етказиш учун ҳаракатлар амалга оширилмоқда.  

- Мактабни тамомлаганимга бир йил бўлди. Орада бир оз муддат уйда ишсиз ўтирдим. Шу йил бошидан буён кўплаб дугоналарим қатори шу корхонага ишга кирдим. Кун сайин ўз ишимни пухта эгаллаб, тажрибани ошириб бормоқда. Бу ойлик маошимни ҳам кўтарилишига таъсир этмоқда. Мамнуният билан айтаманки, “Дўстлик барака чеварлари” МЧЖга ишга кириб хато қилмаган эканман. Бизга шундай шароитлар яратиб берганлардан миннатдорман,-дейди корхона ишчиси Сабрина Абулова.

Бугун корхонада ишлар ҳар қачогидан ҳам ҳам қизғин. Ўлчамлари олиниб, бичилган болалар кийимлари замонавий тикув машинкаларида тикилиб, Россиянинг Ростов шаҳрига юборишга тайёрланмоқда. Бу ишчилар учун ҳам, корхона учун ҳам, қолаверса мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!