» » Арнасойда пресс-тур ташкил қилинди

Арнасойда пресс-тур ташкил қилинди

01 июль 2021 г 650 Комментарии: 0

Арнасой туман Бўстон МФЙда ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар фаолиятини ўрганиш ва уларни аҳолига намуна қилиб кўрсатиш борасида Пресс-тур ташкил қилинди.

Ўтказилган прес-турда Тараққиёт стратегияси илмий маркази бўлим бошлиғи Фаррух Абдухамидов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Бобир Шерқулов, “Менинг юртим 5” телеканали масъул ходими Ўрол Хамидуллаев, “Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгаши раиси Ориф Шукуровлар ҳамда сиёсий партияларнинг туман Кенгаши раислари ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этди.

Бўстон МФЙ биносида ҳозирги кунда 4 та тадбиркорлар тикувчилик, тўқувчилик, каштачилик йўналишларида фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва ёшларни чиниқтириш юзасидан спортнинг “Анъанавий ушу санда” ва “Кураш” турлари бўйича мунтазам машғулотлар ўташ заллари маҳалла ёшлари учун хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!