Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззаxлик нуронийларнинг Тошкентга саёҳати уюштирилди
30 август 2018 г 3 474 Комментарии: 0
Энг азиз, энг улуғ айём — Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида бир гуруҳ фахрийлар Ватанимиз пойтахти — Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳатқилдилар. Мазкур тадбир вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ва "Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг ташаббуси билан ташкил этилди.
Оқсоқоллар дастлаб Зангиота зиёратгоҳида бўлишди. Хасти Имом, Минор масжидлари, Амир Темур давлат музейи вилоятимиз вакилларида катта таассурот қолдирди.
—Инсон азизу мукаррам бўлган юртда роҳат-фароғатда яшаётганимизга минг бора шукрона билдирамиз, — деди меҳнат фахрийси Нуриддин Нурматов. — Тошкент бугунги кунда дунёдаги гўзал шаҳарлардан бирига айланган экан, бу бевосита Истиқлол шарофатидандир.Қутлуғ байрам олдидан ана шу сўлим ва чиройли шаҳарга томошага олиб боришганлиги учун тадбир ташкилотчиларига қўлимизни кўксимизга қўйиб, миннатдорчилик билдирамиз.
Турсунбой КАМОЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!