» » Жиззахда 73,5 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Жиззахда 73,5 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

02 июль 2021 г 689 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 6 ой мобайнида 591 нафар жисмоний шахсга нисбатан 51 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги учун 144 млн 450 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси маълум қилди.

Бундан ташқари 524 та ҳолатда 73,5 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Ноқонуний эгалланган ернинг 42,4 гектари қишлоқ ва 31,1 гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бошқа ерлар таркибига киради.

Қонун бузилишини содир этган шахсларга жами 458 та огоҳлантириш хати, туман ҳокимларига 117 та тақдимнома, 109 та ҳолат бўйича прокуратура органларига маълумот, 8 та ҳолат юзасидан судга даъво аризалари киритилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!