» » Давлат дастурлари ижроси – Жиззах вилоят прокуратураси назоратида

Давлат дастурлари ижроси – Жиззах вилоят прокуратураси назоратида

03 июль 2021 г 899 Комментарии: 0

 “Обод қишлоқ” дастури амалда

Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ва кечаётган ўзгаришларнинг туб заминида юртдошларимизнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни бугунги ҳаётидан тўлақонли рози бўлиб яшашлари мужассам.  

Кўп йиллар давомида фуқароларга оддий турмуш шароити яратиш, ёддан кўтарилган, чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида бугун “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасидаги хайрли ишлар жадаллик билан олиб борилаяпти.  

Ушбу давлат дастурлари ижросини назорат қилиш Жиззах вилояти прокурорининг ҳам эътиборида.  

Вилоят прокурорининг ўринбосари Б.Умарова яқинда Зомин тумани 2-сектор ҳудудига қарашли “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, туман прокурори И.Аликулов, туман ИЖҚК департаменти бошлиғи Ш.Насруллаев ва бошқа масъуллар билан биргаликда амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.  

Маҳаллада аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли тавсия ва аниқ топшириқлар берилди.  

Бундан ташқари, вилоят прокурорининг ўринбосари Б.Умарова ушбу ҳудудни ўрганиш жараёнида, “хонадонбай” тизимида иш юритиб, “Ёшлик” МФЙдаги “Аёллар дафтари”га киритилган бир неча оилаларда бўлди. Уларнинг яшаш шароитлари, турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганди.  

Туман ва маҳалла мутасаддиларига хонадонларда юзага келган муаммоларни бартараф этиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқ ва вазифалар юкланди.  

Жиззахда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида тарғибот ва тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Ушбу дастурларнинг ижроси вилоят прокуратураси томонидан доимий назоратга олинган.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!