Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззах халқаро инвестиция форумидан
30 август 2018 г 4 529 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда халқаро инвестиция форуми ўтказилди.
Вилоятнинг инвестиция салоҳиятини намоён этиш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шароит яратиш ва ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ташкил этиш мақсадида ташкил этилган форум давлат инвестициялар қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Халқаро форумда Белорусия, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Латвия, Ҳитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Россия, Туркия, Сингапур, АҚШ, Жанубий Корея, Япония сингари жами 28 мамлакатдан 300га яқин иштирокчи қатнашмоқда. Шунингдек, чет эл дипломатик миссиялари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Форум жараёнларидан Ботиржон Қудратов томонидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига тайёрланган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!