» » Марказий Осиёдаги энг йирик ойна ишлаб чиқарувчи корхона бўлиши кутилаётган завод ишга тушди

Марказий Осиёдаги энг йирик ойна ишлаб чиқарувчи корхона бўлиши кутилаётган завод ишга тушди

02 сентябрь 2018 г 8 024 Комментарии: 0

Жорий йилнинг май ойида «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида Хитой компанияси иштирокида бошланган ойна заводи қурилишининг биринчи босқичи якунига етди. Лойиҳанинг биринчи босқичига жами 28,9 миллион АҚШ доллар сарфланиб, унинг умумий қиймати 110 миллион АҚШ долларни ташкил этади. 

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, завод фаолиятининг тўлиқ йўлга қўйилиши 2019 йилга режалаштирилган. Шу тариқа Жиззах ойна заводи Марказий Осиёда ушбу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхонага айланади. 

Шу йилнинг 29-30 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро инвестицион форумда иштирокчилар ана шу корхона фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлди. 

Жиззахнинг маданий – тарихий, туристик ва рекрацион-туристик салоҳияти  инвестицион форум доирасида хорижлик инвесторларга кўрсатиб берилиши режалаштирилганди. Улар тадбирнинг иккинчи кунида Зомин туманида бўлган. 

Халқаро инвестицион форум якунларига кўра қурилиш материаллари, тайёр чарм маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш, узумчилик ва мева-сабзавотни қайта ишлаш ҳамда дори воситалари соҳасида Жиззах вилояти ҳудудида бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорлик борасида келишувлар имзоланди.​

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!